Бу қизиқ: Дубай аэропортида 2 дона манго ўғирлаган ишчи судга тортилди

0
775
Манба: AFP

Дубай халқаро аэропорти ишчиси Ҳиндистондан келтирилган товарлар орасидан иккита манго мевасини ўғирлагани учун судга тортилди.

Пайшанба куни  27 ёшли Ҳиндистон фуқароси айбига иқрор бўлди.  У 3-терминалда йўловчилар юкларини ташиш билан шуғулланган.

БААнинг Gulf News хабарида айтилишича, ўша пайтда ишчи чанқаган ва  мева солинган қутини очиб, иккита мангони топган.

«Менга сув керак эди ва қутини очиб, иккита мангони топдим.  Мен уларни едим.  2018 йил апрель ойида полиция мени чақириб,  воқеа ҳақида сўроқ қилди. Улар менинг уйимни тинтув қилишди ва бошқа ўғирланган нарса топа олишмади»,  – деди судланувчи.

Ходимга 2 АҚШ долларидан кам нархдаги меваларни ўғирлаш айблови қўйилди. Хабарда айтилишича,  ушбу ҳодиса 2017 йил август ойида юз берган бўлса ҳам,  нима учун ишчи фақат 2019 йилда судга чақирилгани аниқ эмас. Судланувчи айбдор деб топилса, қамоқ жазосига ҳукм қилиниши мумкин.

Шунингдек,  у ўғирланган нарсалар миқдорича ва унга тенглаштирилган жаримани тўлаши керак.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг