Тадқиқотлар паст бўйли одамларда диабет касаллигининг хавфи юқори бўлишини аниқлади

0
681
Манба: Краснодарские известия

Тадқиқотларга кўра, бўйи пастроқ бўлган одамларда 2-тоифа диабет касаллигининг ривожланиш хавфи юқори бўлади. “Diabetologia” тиббий журналида берилган маълумотда ҳар 10 сантиметр баландлик эркакларда касаллик юқтириш эҳтимолининг 41 фоизга,  аёлларда эса, 33 фоизга камроқ бўлиши айтилган.

Муаллифларнинг таъкидлашича,  паст бўйли одамлар соғлиги учун хавф  юқорилиги жигар ёғ миқдори ва юрак касалликлари,  инсульт ва диабет  омилларининг кўпайиши билан боғлиқ. Шунингдек,  инсулин сезгирлиги ва ошқозон ости бези ичидаги гормон чиқарадиган махсус ҳужайралар фаолияти баланд бўйли одамларда яхшироқ эканлиги ҳақида хабар берилган.

Ушбу тадқиқот 1994 йилдан 1998 йилгача Германиянинг Потсдам шаҳрида 16600 дан ортиқ аёллар ва 40 ёшдан 65 ёшгача бўлган 11000 га яқин эркакларни батафсил тиббий текширув натижасидир.

«Ушбу кузатувлар шуни тасдиқлайдики,  инсон бўйининг баландлиги диабет хавфи кам бўлишини таъминлайди», деб хулоса қилди тадқиқот муаллифлари. Қандли диабет билан оғриган одамлар қонида глюкоза ёки қанд миқдори жуда юқори бўлади.

Халқаро диабет федерациясининг маълумотларига кўра,  бугунги кунда дунё бўйлаб 420 миллион одам диабетдан азият чекмоқда,  уларнинг сони 2045 йилга келиб 629 миллионга етиши мумкин.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг