Чет эл фуқароси Ўзбекистондан қадимий тангаларни олиб чиқишга уринди

0
366
Манба: Regnum

Ўзбекистоннинг Айритом чегара божхона хизмати ходимлари чет эл фуқаросидан милоддан аввалги II-III асрларга оид 224 та танга ва 2 та ҳайкални мусодара қилдилар. Бу ҳақда Республика Давлат божхона қўмитаси матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, Сурхондарё вилоятида чет эл фуқароси 52 миллион сўм (5,5 минг доллар) қийматдаги тарихий бойликларни божхона назоратидан яширишга уринган. Ҳозирда маданий бойликлар далил сифатида олиб қўйилиб, Термиз археологик музейида сақланмоқда.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг