Қозоғистон президенти Си Цзинпинни Нур Султонга таклиф қилмоқда

0
51
Манба: Nur.kz

Қозоғистон Президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев ХХР раиси Си Цзинпинни 2020 йилда расмий ташриф билан республикага таклиф қилди. Бу ҳақда Қозоғистон раҳбарининг ёрдамчиси Мурат Нуртлеуов маълум қилди, дея хабар беради Казинформ.

Унинг сўзларига кўра, давлат раҳбарининг ХХР ташкил топганининг 70 йиллиги арафасида ташрифи рамзий маънога эга бўлади. Нуртлеуовнинг таъкидлашича, ушбу ташриф Қозоғистоннинг узоқ муддатли стратегик манфаатларига жавоб беради.

Аввал хабар берилганидек, 11-12 сентябрь кунлари Қозоғистон Президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев Хитойга расмий ташриф буюрди. Давлат раҳбари ХХР раиси Си Цзинпин билан икки томонлама муносабатларни ривожлантириш масалаларини муҳокама қилди.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг