Трамп маъмурияти Украинага ҳарбий ёрдам кўрсатишни блокировка қилди

0
88
Манба: Delfi

Киевга ёрдам бериш учун 250 миллион долларни музлатиш тўғрисидаги қарор АҚШ Конгрессида президентнинг аралашувини чекловчи тузатиш муҳокама қилинишидан бир неча соат олдин қабул қилинди.

АҚШ Президенти Дональд Трумп маъмурияти 11 сентябрь, чоршанба куни кечқурун, АҚШ Мудофаа вазирлигининг Конгресс томонидан 2016 молия йилида ташкил этилган Украина хавфсизлигини қўллаб-қувватлаш ташаббуси доирасида Киев учун мўлжалланган 250 миллион доллар миқдоридаги ҳарбий ёрдамни блокировка қилди.

Reuters хабарига кўра, 12 сентябрь, пайшанба куни Демократик ва Республикачилар партияларининг қонун чиқарувчилари Оқ уй АҚШ Конгресси аъзолари маъқуллаган маблағни музлатиб қўйганидан хавотир билдирганларидан кейин қилинган.

Сенатнинг молиявий таъминлаш қўмитаси, молиялаштириш бир неча соат олдин унинг аъзолари мудофаа харажатлари тўғрисидаги қонун лойиҳасига Америка президентининг шу каби қарорларни қабул қилишда аралашувини чеклайдиган ўзгартиришни муҳокама қилишидан олдин очилганлигини аниқладилар.

Айрим демократларнинг фикрига кўра, Трамп маъмурияти Киевдаги расмийларга босимни кучайтириш учун маблағ ўтказилишини тўхтатиши мумкин. Тахминларга кўра, улар Трампнинг АҚШ президенти сифатида қайта сайланиш кампаниясига ҳисса қўшиши керак эди, дея хабар беради Reuters агентлиги.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг