Bloomberg: «Трамп Эрон билан музокараларда хатога йўл қўйиши мумкин»

0
80
Манбa: Mohsen Zore

Агар АҚШ президенти Дональд Трамп Эрон билан музокараларда эришмоқчи бўлган мақсадларини қайта кўриб чиқмаса, у жиддий хатога йўл қўяди, деб ёзади «Bloomberg» нашри.

Нашрнинг таъкидлашича, бутун муаммо ядровий битимнинг «амал қилиш муддати»га таъсир кўрсатадиган пунктда мужассам.

«2015 йилги шартноманинг амал килиш муддати тугашининг энг катта камчилиги бу унинг узоқни кўзлаб тузилмаганида бўлиши мумкин. Келишув муддати тугагач, Эронга юзлаб миллиардлаб долларлик нефт даромадларини тўплаш, ҳарбий кучини ошириш ва бундай ишончли вакилларга ёрдамни кучайтириш учун 15 йил керак бўлади… Эрон режими халқаро санкцияларга қарши туриш учун анча кучли позицияни эгаллайди», – дейилади мақолада.

Шунингдек, агар Трамп ядровий битимнинг амал қилиш муддатини узайтирса, бу унинг яхшиланишига йўл қўймайди, чунки бунда Эрон ўзининг ҳарбий имкониятларини ривожлантириш ва «ядро силжишини» таъминлаш имкониятларини ошириш учун кўпроқ вақтга эга бўлади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Оқ уй раҳбари расмий Теҳрон Вашингтон билан музокараларни бошламоқчи эканлигини айтган эди. Америка оммавий ахборот воситалари, шунингдек, сентябрь ойи охирида БМТ Бош ассамблеяси пайтида президент Трамп Эрон президенти Ҳасан Руҳоний билан учрашувга тайёргарлик ҳақида хабар беришди.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг