Туркия Ташқи ишлар вазирлиги: «Нетаньяху кампанияси ирқчилик ва апартеидни ваъда қилмоқда»

0
82
Манба: Yenicag.ru

Туркия ташқи ишлар вазири Мевлут Чавушўғлининг фикрига кўра, «Исроил Бош вазири Беньямин Нетаньяхунинг сайловолди ваъдалари ирқчи апартеид давлатини яратишдан бошқа нарса эмас. Нетаньяху ҳар хил ноқонуний ва тажовузкор баёнотларни беришда давом этмоқда. Биз Фаластинлик биродарларимизнинг ҳақ-ҳуқуқларини ҳимоя қиламиз». Бу ҳақида Туркиянинг Анадолу Ажанси хабар агентлиги хабар бермоқда.

Эслатиб ўтамиз, Нетаньяху 2019 йил 17 сентябрда мамлакатда бўлиб ўтадиган навбатдан ташқари сайловларга бағишланган матбуот анжуманида агар у қайта сайланса, дарёнинг ғарбий соҳилида жойлашган Иордания водийсини АҚШ ҳукумати билан келишган ҳолда координациялашини айтди. 1967 йилдан бери Исроил босқини остида бўлган Иорданиянинг ғарбий соҳилида ноқонуний равишда қурилган 250 га яқин аҳоли пунктлари мавжуд, уларда 400 мингдан ошиқ яҳудийлар истиқомат қилади. Исроил томонидан босиб олинган ҳудудлардаги барча аҳоли пунктлари халқаро ҳуқуқ томонидан ноқонуний, деб тан олинган.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг