АҚШ Покистон Толибон ҳаракати етакчисини террорчилар рўйхатига киритди

0
81
Манба: Википедиа

Жорий йилнинг 1 сентябрь куни АҚШ Давлат департаменти Покистон Толибон ҳаракати раҳбари Нур Вали Махсудни халқаро террорчилар рўйхатига қўшди.

Покистоннинг «Самаа ТВ» телеканалига кўра, Нур Вали Махсуд АҚШ президенти Дональд Трампнинг буйруғига биноан бошқа террористик ва исёнчи ҳаракатларнинг раҳбарлари, шу жумладан «Ҳизбуллоҳ» ҳам халқаро террорчилар рўйхатига киритилган. АҚШ Давлат департаменти таъкидлаганидек, Покистонда Толибон гуруҳини 2018 йилдан бери бошқариб келаётган Нур Вали Махсуд Покистондаги бир нечта терактлар учун жавобгар.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ АҚШ президенти Дональд Трамп Кемп Девидда Афғон ҳукумати ва толиблар вакиллари билан бўлажак музокараларни бекор қилган эди.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг