Сербияда хокимиятга қарши норозилик намойишлари

0
748

Белградда 27 январь шанба куни бир неча минг одам Сербия президенти Александр Вучич истеъфосини талаб қилиб кўчаларга чиқишди. 

Бу ҳақда Deutsche Welle хабар бермоқда

Митингда, мамлакат  Олий судининг собиқ судьяси Зоран Ивошевич, Вучич истеъфога чиқиши кераклигини, Сербия яна бир бор қонуний давлат бўлиши мумкинлигини айтди. Ивошевич шунингдек, президентни хокимият бўлиниши тамойилларини бузганликда айблади.

Намойишчилар Белград маркази бўйлаб, ҳукумат биноси ва давлатга қарашли бўлган RTS телеканалининг биносига қараб юришди.

Аввалроқ, «ИС» гуруҳи Путинни Белградда юз мингдан зиёд одам, мажбурлаб кўча чиқарилиб, уни ҳудди султон сифатида кутиб олишгани хақида хабар берган эди.

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг