Бой бўлиб яшаб келган Венесуэлада очарчилик

0
921

Андрей Малгин: Давлат тадбиркорлик ва мустақилликка қарши бўлган жойда очлик муқаррар

Кубада ҳозир қандай аҳвол эканлигини, лекин у ерга борганимда (икки марта) аниқ очлик бор эди. Шу билан бирга, ҳукумат одамларни балиқ овлашини ман қилиб қўйганди (бу ишни фақат давлат корхонаси томонидан амалга оширилиши мумкин эди). Полиция қирғоқ бўйлаб юриб, одамларни балиқ овлаётган одамларнинг қармоғини тортиб олиб кетарди. Ваҳоланки,  улар фақат оиласини боқишга ҳаракат қилишмоқда эди.

Балиқчилар ўз кемаларида денгизга чиқолмасдилар: давлат уларни Флорида штатига сузиб кетишидан қўрқарди. Балиқчилик кемалари фақат давлат корхоналарига тегишли эди. Тутилган балиқларни давлат олиб қўярди ва кейин ўз хоҳишига кўра тақсимлар эди.

Шунинг учун, мен Венесуэла ҳақида ўқир эканман: қандай қилиб шунча  ҳайвонлар ва ўсимликлар тўлиб-тошган ерда, нега очарчилик? –дейилаганда, мен ҳайрон бўлмайман. Қаерда ҳокимият тепасида аҳмоқ социалистлар бўлса, ҳаммаси хароба ва очлик билан тугайди. Масалан, Венесуэлада алоҳида қишлоқ хўжалиги тақиқланади ва давлатдан ташқари ҳар қандай ташқи савдо тақиқланади.

Ваҳоланки, илгари сен ўз плантациянгда қаҳва ёки бошқа нарсаларни етиштиришинг ва уни ўзинг билганингча сотшинг мумкин эди.

Социалистлар ҳар қандай мустақиллик ва тадбиркорликка қаршидирлар. Сизларга ҳаммасини давлат бериши керак – маншу уларнинг фалсафасидир.

Андрей Мальгин

манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг