Индонезияни демократияга олиб чиққан собиқ президент вафот этди

0
229
Манба: Экспресс К

Индонезиянинг собиқ президенти Б.Ж.Хабиби вафот этди.  83 ёшли Хабиби юрак касаллигидан азоб чекаётган эди. Бу ҳақда унинг ўғли Ториқ Камол Хабиби маълум қилган.

У мамлакат демократияга ўтаётган бир давр-1998 йилда собиқ кучли лидер Сухарто истеъфога чиққанидан кейин президентлик лавозимига киришди. Ўша пайтда мамлакатда исён ва иқтисодий беқарорликлар авжига чиққан эди.  У  Абдураҳмон Воҳид президент бўлгунга қадар 17 ой давомида ҳокимиятни эгаллаб турди. Хабиби бу даврда Шарқий Тимор аҳолиси учун референдум ўтказилишига розилик бергани билан ёдда қолди.

Индонезия қўшинлари 1975 йил декабрда Шарқий Тиморга бостириб кирган ва кейинги йили уни ўзининг 27 вилояти сифатида қўшиб олганди. Аммо, Хабиби 1999 йил январь ойида узоқ муддатли сиёсатни кескин ўзгартирди ва Шарқий Тимор Индонезия мухториятини рад этса, мустақилликка эришиши мумкинлигини айтди. Кейинчалик Шарқий Тимор аҳолиси мустақиллик учун овоз берди.

Хабиби, шунингдек, Индонезияни технологик салоҳиятини юксалтириш,  хусусан, миллий авиация саноатини ривожлантиришга қўшган ҳизматлари билан ҳам машҳур эди.

Айни пайтдаги Индонезия президенти Жоко Видодо Хабиби даволанаётган касалхонада нутқ сўзлаб,  уни «жаҳон даражасидаги ролим ва Индонезиядаги технологияларнинг отаси», деб таърифлади.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг