АҚШ Мексика билан чегарада ҳарбийларнинг бўлишини бир йилга узайтирди

0
50
Манба: DW

Айни пайтда Мексика билан чегарада «АҚШни гиёҳванд моддалар савдоси ва ноқонуний муҳожирлардан ҳимоя қилиш учун» тахминан 4,900 америкалик ҳарбий хизмат қилмоқда. Бу ҳақида Reuters агентлиги хабар бермоқда.

2020 йилда АҚШ Мудофаа вазирлиги Мексика билан чегарада 5,5 минг аскарни мамлакат чегараларининг хавфсизлигини таъминлаш учун ишлатмоқчи. АҚШ Мудофаа вазири Марк Эспер 11 сентябрь, Ички хавфсизлик вазирлигининг тегишли аризасини маъқуллади, деб айтди вазирлик расмий вакили.

Тахминан бир йил олдин, АҚШ Президенти Дональд Трамп «мамлакатни ноқонуний муҳожирлардан ва гиёҳванд контрабандасидан ҳимоя қилиш учун» АҚШ ҳарбийларини Мексика билан чегарага жўнатишни буюрди. Бугунги кунда у ерда 2,900 аскар ва 2000 АҚШ армиясининг резерви хизмат қилмоқда.

Бир ҳафта олдин АҚШ Мудофаа вазирлиги Мексика билан чегарада ҳимоя деворини қуриш учун 3,6 миллиард доллар ажратди. Трампнинг 2016 йилдаги сайлов кампаниясида муҳим ваъда бўлган ушбу лойиҳани қўшимча молиялаштириш, Оқ уй раҳбари февраль ойида бюджет маблағларини тақсимлаш бўйича Конгресс билан узоқ тортишувлардан сўнг, мамлакатда фавқулодда ҳолат эълон қилганидан кейин амалга оширилди.

2016 йил июнь ойида Трамп Мексикани АҚШ чегарасида ноқонуний миграцияни янада фаолроқ назорат қилишга чақирган эди, акс ҳолда барча мексикалик товарларга истисносиз барча бож тўловларини юклаш билан таҳдид қилган эди. Натижада Мексика ҳукумати минглаб аскарларни АҚШ чегараси бўйлаб патрул ҳаракатларига жалб қилди.

Ушбу чоралар амалга оширилганидан 90 кун ўтгач, Мексика ташқи ишлар вазири Марсело Эбрард уларнинг муваффақиятларини баҳолаш учун 10 сентябрь куни АҚШга жўнади. Ўша куни Оқ уй матбуот хизматининг хабар беришича, АҚШ вице-президенти Майк Пенс Эбрард билан учрашувда қўшни давлат томонидан ноқонуний миграцияни назорат қилиш бўйича кўраётган “муҳим ва мисли кўрилмаган чораларни” юқори баҳолади.

Ўз навбатида Эбрард Пенс билан бўлган суҳбатни «дўстона» деб атади ва таъкидлаганидек, масалан, қочқинлар мақомига муносабат масаласида АҚШ ва Мексика ўртасидаги қарама-қаршиликлар хавфи камаймоқда.

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг