Украина парламенти ноқонуний мол-мулк учун жазо тўғрисидаги қонунни биринчи муҳокамадаёқ қабул қилди

0
48
Манба: investing.com

Украина Олий Радаси чоршанба куни президент Владимир Зеленский томонидан тақдим этилган ҳукумат ходимларининг ноқонуний мол-мулк орттириши билан боғлиқ ҳолатларни жиноий жавобгарликка тортиш учун тайёрланган қонун лойиҳасини  биринчи муҳокамадаёқ маъқуллади.

Жиноят-процессуал кодексларига киритилган тузатишлар коррупцияга қарши суднинг тегишли қароридан кейин активларни давлат фойдасига ундириш имкониятини беради. Бу активларнинг қиймати амалдорларнинг расмий даромадларининг тахминан 14,5 миллион Гривнаси (тахминан $ 0.6 миллион)ни ташкил этади.

Яна бир муҳокамадан сўнг тасдиқланиши керак бўлган лойиҳа учун энг камида 226 депутат ёқлаб овоз бериши керак бўлгани ҳолда, Олий Раданинг 316 депутати аллақачон маъқуллаб овоз берган.

Ноқонуний мол-мулк орттиришни криминаллаштириш Украинанинг Халқаро валюта жамғармаси ва бошқа Ғарб шериклари олдидаги муҳим мажбуриятидир.

Украина 2015 йилда ноқонуний мол-мулк орттиришни жиноят, деб ҳисоблайдиган қонунни қабул қилди, аммо Конституциявий суд бу йил бошида ушбу нормани конституцияга зид, деб эълон қилди. Бу ҳолат эса, Европа Иттифоқи, шунингдек, коррупцияга қарши курашувчилар ва коррупцияга қарши бюрода ташвишларни келтириб чиқарган эди.

($1 = 24,88 гривна)

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг