Японияда электр таъминотидаги узилишлар сабаб 2 киши вафот этди

0
66
Манба: Earth Chronicles

Япониянинг “Tokyo Electric Power” компанияси  тайфун туфайли юзага келган электр таъминотидаги узилишларни бартараф этишда қийинчиликларга дуч келмоқда.

Табиий офат натижасида ярим миллионга яқин уйлар электрсиз қолди ва 2 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда ОАВ чоршанба куни маълум қилди.

Душанба куни эрта тонгда Фаҳаи тайфуни сабаб пойтахт Токио ва унинг атрофидаги ҳудудларда 216 миля соатига тезликдаги шамол эсди. Бу камида бир кишининг  ўлимига, транспорт тартибсизлигига ва электр узилишларига олиб келди.

Тайфундан кейин ҳарорат кескин кўтарилган. Электр йўқлиги сабаб кондиционердан фойдаланишнинг имкони бўлмаган. Бу эса, икки нафар фуқаронинг иссиқ ҳаво туфайли ўлишига сабаб бўлган.

Япониянинг энг йирик энергия таъминотчиси “Тokio Electric” чоршанба куни барча хонадонларга электр энергиясини тиклай олмаслиги мумкин,  дея хабар берди Кyodo News.

Компания расмийлари: «Биз электр таъминотини имкон қадар тез тиклаш учун барча саъй-ҳаракатларни давом эттирамиз», дея изоҳ қолдирди Твиттерда.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг