Украина Бош вазирининг ўринбосари: «Европа Иттифоқи ва НАТО Украинанинг стратегик муҳим эканлигини кўришлари керак»

0
64
Манба: Цензор.нет

Европа Иттифоқи ва НАТО биринчи навбатда Украина уларга муҳтож эмас, аксинча улар учун Украинанинг кераклигини тушунишлари керак, деди Украина Бош вазирининг Европа ва Евро-Атлантика интеграцияси бўйича ўринбосари Дмитрий Кулеба. Бу ҳақида «Укринформ» ахборот агентлиги хабар бермоқда.

«Укринформ» журналисти амалдорга НАТОга аъзо бўлиш бўйича ҳаракатлар режасини амалга ошириш билан боғлиқ саволига Кулеба қуйидагича жавоб қайтараркан:

«Мен шахсан прагматик ёндашувни тан оламан. Мен НАТО билан муносабатларда ҳам, ЕИ билан муносабатларда ҳам биз ўзимиз улар учун ўрнимизни бошқаси босолмайдиган даражага етишимиз керак, деб ўйлайман. Ёпиқ эшикни тақиллатиб, бизни олиб кетинг дея сўрамаслигимиз шарт. Биз шундай ишлашимиз керакки, улар бизсиз кучсиз эканликларини тушунсинлар.»

Сиёсатчи у Украина ва НАТО ўртасидаги динамик ва максимал даражада тўлақонли ҳамкорликни қўллаб-қувватлашга қарор қилганини қайд этди ва шунингдек, Европа Иттифоқи ҳамда НАТОга аъзо бўлиш йўналиши Украина конституциясида қайд этилганини эслади.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг