Малайзия тутун билан тўлган ҳудудга ярим миллион дона юз ниқобларини жўнатди

0
91
Манба: Head Topics

 Малайзия шарқий Саравак штатига ярим миллион юз ниқобларини жўнатди ва 400 дан ортиқ мактабни вақтинчалик ёпди. Бунинг сабаби шуки, ҳозирда қўшни Индонезияда ўрмон ёнғинлари бўлмоқда ва ундан тарқалаётган зарарли тутун бу ҳудудга ҳам етиб келди.

Сўнгги ҳафталарда Индонезиянинг Суматра ороли ва Борнео шаҳридаги Калимантан провинцияси бўйлаб ўрмон ёнғинлари авж олди. Бу эса, ҳукуматни минглаб ҳарбийлар ва полиция ходимларини оловни ўчиришга юборишга мажбур қилди.

Малайзия доимий равишда қўшни мамлакатдаги ўрмон ёнғинларидан азият чекиб келади. Бу ёнғинлар кўпинча фермерларнинг экинлар учун янги ерларни очиш учун атайлаб ўт қўйишларидан бошланади.

Ўрмон ёнғинларидан чиққан тутунлар Малайзия,  Филиппин,  Папуа-Янги Гвинея,  Вьетнам,  Шарқий Тимор ва Таиландгача етиб борган.

Сешанба куни Сингапур Риау ва Жамби провинцияларида давом этаётган ёнғинлар туфайли  хавфли шароит юзага келганини маълум қилди.

«Кейинги 24 соат давомида  соғлом одамлар узоқ давом этадиган ёки тинимсиз жисмоний машқларни камайтириши керак. Ўзини ёмон ҳис қиладиган одамлар,  айниқса,  қариялар ва болалар,  шунингдек, сурункали юрак ёки ўпка касаллиги билан касалланганлар тиббий ёрдамга мурожаат қилишлари керак», деди Сингапур атроф-муҳитни муҳофаза қилиш миллий агентлиги.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг