Ҳиндистон ва Непал трансчегаравий нефт линияларни ишга туширишди

0
63
Манба: Al Jazeera

Ҳиндистон ва Непал раҳбарлари Жанубий Осиёдаги биринчи трансчегаравий нефт қувурини ишга туширишди. Бу Непалга ўзининг жанубий қўшнисидан узлуксиз нефт қабул қилиб олиш имкониятини яратди.

Ҳиндистон Бош вазири Нарендра Моди ва унинг Непаллик ҳамкасби Хадга Прасад Оли сешанба куни Нью-Деҳли ва Катмандудаги ўз офисларида туриб 69 километрлик қувурни очиш тугмаларини босишди. У орқали бензин,  дизел ёқилғиси ва керосин олиб ўтилади.

Икки давлат раҳбарлари ушбу қувур линиясини халқлар ўртасидаги дўстликнинг ривожи йўлидаги яна бир қадам, деб атадилар.

Маълумот учун, Непал ўзининг барча нефт маҳсулотларини Ҳиндистон орқали импорт қилади.  Илгари чегара ҳудудидаги нотинчликлар маҳсулотларни импорт қилишда узилишларга олиб келарди.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг