Британия парламенти «Brexit»гача сайловлар ўтказишни рад этди

0
116
Манба: Christian Matthews

Британия парламентининг қуйи палатаси Буюк Британия бош вазири Борис Жонсоннинг мамлакатни Европа Иттифоқидан чиқишидан олдин сайловлар ўтказиш тўғрисидаги таклифини рад этди, дея хабар беради «Associated Press».

Хабар қилинишича, 650 депутатдан атига 293 депутат Жонсоннинг ташаббуси қўллаб-қувватлашган, аммо «Brexit»дан олдин сайловлар ўтказиш таклифини қабул қилиш учун овозларнинг учдан икки қисмини олиш керак эди. Таъкидланишича, парламентдаги мухолифат ташаббусга қарши овоз берган ёки бетараф бўлган.

Аввалроқ, Буюк Британия бош вазири Борис Жонсон Буюк Британиянинг 31 октябрь куни ЕИдан чиқиши кутилган санадан деярли икки ҳафта олдин, 15 октябрь куни сайловлар ўтказишни таклиф қилган эди. Бироқ, шундан кейин ҳам мухолифат сайлов ташаббусини қўллаб-қувватламаслигини эълон қилди. Мухолифат фикрига кўра, мамлакат олдиндан битим тузмасдан ЕИни тарк этмаслиги кафолати зарур.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг