Қирғизистонда ноқонуний ташкилотларни молиялаштиришга қарши курашнинг янги усуллари муҳокама қилинди

0
81
Манба: Zamin.uz

Қирғизистоннинг молиявий разведка хизмати томонидан ЕХҲТ ва БМТ кўмагида ташкил этилган пулларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши кураш бўйича Евросиё форуми Қирғизистоннинг Иссиқкўл соҳилида иш бошлади, деб ёзади Кабар.

Тадбирда халқаро экспертлар, Бирлашган Миллатлар Ташкилоти, Европада Хавфсизлик ва Ҳамкорлик Ташкилоти, МДҲнинг Терроризмга қарши маркази, ШҲТ Минтақавий аксилтеррор тузилмаси ва бошқа халқаро ташкилотлар, шунингдек, молиявий разведка ва бошқа давлатлар ҳамда бошқа давлатларнинг ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари вакиллари иштирок этмоқда.

Конференция иштирокчилари терроризмни молиялаштириш ва легаллаштиришга қарши курашиш масалалари ва энг янги усулларни муҳокама қилмоқдалар. Алоҳида эътибор коррупционерлар, террорчилар ва бошқа жиноятчилар томонидан криптовалюта ва бошқа электрон тўловларнинг шаклларидан фойдаланишга қаратилади.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг