Ҳиндистон Бош вазири Twitter’даги энг машҳур сиёсатчилар орасида учинчи ўринни эгаллади

0
73
Манба: Times of India

Ҳиндистон бош вазири Нарендра Моди Twitter’даги энг машҳур сиёсатчилар рейтингида учинчи ўринни эгаллади. Бу ҳақида Ҳиндистоннинг «Aj So» нашри хабар бермоқда.

2018 йил июль ойидан бери Twitter’даги Нарендра Модининг издошлари сони 43,4 миллиондан 50 миллионга ошди. Фақатгина АҚШнинг амалдаги президенти Доналд Трампнинг саҳифаси 64 миллион ва Оқ уйнинг собиқ эгаси Барак Обаманики эса, 108 миллиондан ортиқ Twitter фойдаланувчилари томонидан имзоланган. Эслатиб ўтамиз, Бош вазир Нарендра Моди Facebookда ҳам фаол (44,8 миллион обуначи), шунингдек, Инстаграмдаги (25 миллиондан ортиқ обуначилар) энг машҳур дунё етакчисидир.

Эслатиб ўтамиз, Нарендра Моди бошчилигидаги ҳукмрон Бҳаратия Жаната партияси (БЖП) 2019 йилги парламент сайловларида ғалабани қўлга киритишга муваффақ бўлган. Овоз бериш натижаларига кўра БЖП Ҳиндистон парламентининг қуйи палатасидаги 543-ўриндан 303-ўринни эгаллади.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг