Туркманистон Ислом инвестицияларини суғурталаш корпорациясининг 47-аъзосига айланди

0
87
Манба: РИА Новости

Орадан чорак аср ўтиб, Туркманистон Ислом тараққиёт банки томонидан ташкил этилган Инвестициялар ва экспорт кредитларини суғурталаш бўйича Ислом корпорациясининг яна бир аъзосига айланди. Бу ҳақда халқаро ташкилот матбуот хизмати хабар бермоқда.

Ташкилот директори Оуссам Каиссининг сўзларига кўра, корпорация томонидан тақдим этилаётган хизматлар ушбу халқаро ташкилотга аъзо мамлакатларнинг экспортчилари, банклари ва инвесторларига Туркманистондаги фаолияти билан боғлиқ сиёсий ва тижорат хатарларини қоплашга имкон беради.

Корпорация Туркманистоннинг келажаги “порлоқ экани» ҳақидаги фикрни билдирган, чунки у улкан табиий газ захираларига эга ва ҳудудга нисбатан аҳолиси унчалик кўп эмас – атиги олти миллион кишини ташкил этади.

Шунингдек, Туркманистон Ислом Тараққиёт Банки гуруҳига 25 йил олдин қўшилгани ва ўша вақтдан бери қарийб 1,05 миллиард доллар миқдорида ёрдам олгани қайд этилган. Ушбу маблағ газни ташиш ва темир йўлларни қуриш лойиҳаларига сарфланди.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг