«Мен улар ўлик деб ҳисоблайман». Трамп Толибон билан музокарадан бош тортганини маълум қилди

0
212
Манба: ИА Регнум

9 сентябрь куни АҚШ президенти Дональд Трамп журналистларга Толибон ҳаракати билан музокаралар бекор қилинганини айтди.

Унинг сўзларига кўра, Қобулдаги теракт туфайли Толибон вакиллари билан олдиндан режалаштирилган махфий учрашув бекор қилинди.

«Менга келсак, мен бу музокараларни ўлик деб ҳисоблайман», деди Трамп журналистларга қарата.

Бундан ташқари, ўз Twitter саҳифасида Трамп, АҚШ ҳарбийлари Афғонистонда охирги тўрт кун ичида сўнгги 10 йил ичидаги душманга энг кучли зарбани амалга оширгани ҳакида билдирган, аммо гап айнан нима борасида кетаётганини очиқ айтмаган.

Оқ уйнинг ушбу қарорига жавобан Толибон ҳаракати вакиллари, америкаликларга Афғонистонда янада кўпроқ талафот этказишга ваъда беришди.

Аввалроқ хабар берилганидек, Қобулдаги 12 кишининг ўлимига сабаб бўлган терактдан сўнг, АҚШ вакиллари ва Толибон ҳаракати учрашуви бекор қилинган эди.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг