Саккиз ой давомида Қозоғистонда бюджет тақчиллиги 1,3 миллиард доллардан ошди

0
95
Манба: Акчабар

2019 йилнинг саккиз ойи якунларига кўра, Қозоғистон бюджетига 8,407 триллион тенге (21,8 миллиард доллар) тушум келиб тушди, бу 2018 йилнинг шу даврига нисбатан 16,8 фоизга кўп. Тегишли рақамларни 10 сентабрь куни республика молия вазири Алихон Смаилов маълум қилди. Бу ҳақида «Казинформ» агентлиги хабар бермоқда.

Унинг сўзларига кўра, ҳисобот даврида давлат бюджети харажатлари 8,91 трлн. тенгега (23,1 млрд. АҚШ доллари), шу жумладан, ижтимоий соҳага – 4,886 трлн.га етган. Вазир қўшимча равишда бюджет тақчиллиги 503 миллиард тенге (1,3 миллиард доллар) ни ташкил қилганини баён қилди.

Аввалроқ хабар берилганидек, 2019 йилнинг январь-июль ойларида Қозоғистоннинг давлат бюджети даромадлари 7,1 триллион тенге (18,3 миллиард доллар) ни ташкил этди, бу 2018 йилнинг шу даврига нисбатан 13,2 фоизга кўп демакдир.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг