Вандал Нью-Йоркдаги «Ҳужумкор буқа» ҳайкалига шикаст етказди

0
122
Манба: Regnum

Нью-Йорк шаҳри Уолл-стритдаги Attacking Bull (Ҳужумкор буқа) ҳайкалига Техас фуқароси ҳужум қилди, деб хабар беради АБC 8 сентябрь куни.

Шунингдек, 7 сентябрь куни Далласда яшовчи 42 ёшли Тевон Варлак ҳибсга олингани, у Нью-Йоркнинг рамзларидан бирига қарши вандализм актини содир этганликда айбланган.

Нью-Йорк шаҳар полициясининг маълумотларига кўра, бир киши ҳайкалнинг ўнг шохига оғир жисм билан уриб шикаст етказган.

Эслатиб ўтамиз, «Attacking Bull» ҳайкали «Уолл-стритдаги буқа» номи билан ҳам танилган. У ҳайкалтарош Артуро Ди Модица томонидан 1989 йилда яратилган ва Манхеттен ҳудудининг жанубий қисмида сайёҳларни жалб қилиш жойи сифатида қад ростлаган.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг