Италия терроризмни молиялаштиришда айбланаётган 10 нафар гумондорни қидирмоқда. Уларнинг орасида бир нафар масжид имоми ҳам бор.

0
156
Манба: Arab News

Шанба куни Италия прокурорлари  терроризмни молиялаштиришда  гумон қилинган 10 кишини ҳибсга олиш учун ордер берганликларини маълум қилишди. Уларнинг орасида бир нафар масжид имоми ҳам бор.

Саккиз тунислик ва икки италияликдан ташкил топган гуруҳ  катта миқдордаги пулларни олиб ўтиш ва солиқларни тўламаслик учун сохта банк ҳисоб рақамлари ва корхоналарини очганликда гумон қилинмоқда,  дея хабар беради  Абруззо марказий вилоятидаги Акила прокуратураси.

Прокуратура маълумотларига кўра,  улар «Ал-Қоида»нинг Суриядаги бўлими «Ал-Нусра” радикал ташкилоти билан боғлиқ фаолиятни ҳам молиялаштирган.

Прокуратура аллақачон 10 гумондорнинг бири бўлган италиялик ҳисобчига тегишли  1,1 миллион доллар пул ва бошқа мол-мулкни мусодара қилган.

«Гуруҳ Туркияга ўтказиб юборилган махфий жамғармаларни яратган ва у ерда туриб Сурияга бормоқчи бўлган террористларни молиялаштирган»,  деб айтди Акила прокурори Мишел Ранзо журналистларга.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг