Курдистон жангарилари Туркия-Сурия чегарасида тоннеллар қазишмоқда

0
490
Манба: Anadalu Agancy

Суриянинг шимолидаги Курдистон ишчилар партияси (КИП) террорчилик ташкилоти жангарилари Туркия чегараси орқали туннел қазишни давом эттирмоқдалар. Шу сабаб АҚШ Қуролли кучлари Марказий қўмондонлиги (CENTCOM) 2019 йил 23 августда жангариларнинг бир қатор истеҳкомлари демонтаж қилинганини эълон қилди.

Туркия «Anadolu Agancy» хабар агентлигига кўра, аслида Туркия билан чегарадош ҳудудда туннел қазиш ва истеҳкомлар қуриш ишлари давом этмоқда. Айн ал-Араб, Тел-Абяд ва Сиррин шаҳарларида янги ишлар олиб борилмоқда. Манбиж, Расулин, Камишли ва Маликие туманларида аллақачон ер ости инфратузилмаси қурилган.

Курдистон ишчилар партияси ИШИД махфий қўшинларни ўтказиш ва кутилмаган ҳужумлар учун туннеллардан фойдаланиш тактикасини қабул қилди. Пентагон туннеллар ҳақида аниқ жавоб бермади. Афринда, «Зайтун новдаси» операцияси тугагандан сўнг, турк ҳарбийлари террорчилар учун фойдали бўлмаган кенг туннел тармоқларини топдилар.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг