Ҳужумчи Этo’O истеъфога чиқишини эълон қилди

0
75
Манба: FC Barcelona

Камерунлик ҳужумчи Самуэл Это’О спортдаги карераси якунланганини эълон қилди. Футболчи хабарга тегишли ёзувни 7 сентябрь куни ўзининг Инстаграмдаги саҳифасига жойлаштирди.

«Бу якун. Олдинда янги вазифалар турибди. Барчага раҳмат», – деб ёзади Самуэл Это’О.

Эслатиб ўтамиз, 38 ёшли ҳужумчи ўзининг спорт фаолияти давомида «Реал», «Барселона», «Интер», «Челси», «Ливерпул» «Эвертон» ва бошқа клублар шарафини ҳимоя қилган. Футболчининг сўнгги клуби Қатар ФК эди. У ўтган мавсумда 18 ўйинда майдонга тушиб, 6 та гол урган. Шунингдек, футболчи уч марта Чемпионлар Лигасида, уч маротаба Испания чемпионатида ва бир марта Италия А Сериясида чемпион бўлган.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг