Ўғил болалар чапга, қизлар ўнгга: мактабдаги гендер синфларининг ижобий ва салбий томонлари (видео)

0
230
Фото: www.alt.kp.ru

Ўғил болалар чапга, қизлар ўнгга. Олтой мактабида алоҳида ажратилиб ўқитиш бошланганидан кейин, болалар яхшироқ ўқий бошладилар. Аълочи ва яхши ўқувчилар сони кўпайди. Аммо жинс бўйича алоҳида ажратиш ўқувчилар ва уларнинг ота-оналарининг барчасига бирдай маъқулми, – деган саволга «МИР 24» мухбири Артем Васнев аниқлик киритишга ҳаракат қилиб кўрган.

“Сиз қобилиятли қизларсиз. Бир кун келиб сиз қанчалик ақлли эканлигингиз, қанчалик кўп ва қанчалик яхши эканлигингиздан ҳайрон қоласиз.”

Мутафаккир Жан-Жак Руссоннинг ақлли қизлар ҳақида айтган гапларини келтириб ўтиши билан, ўқитувчи ўғил болаларни хафа қилиб қўймайди. Чунки, бу синфда ўғил бола ўқувчиларни ўзи йўқ. Бийск шаҳридаги 20- мактабда жинслар (генедер) бўйича тажриба ўтказилмоқда.

Тажриба мухолифлари ҳайратда қолишмоқда: социализация нима бўлади? Қандай қилиб энди, ўғил бола ўқувчилар билан қиз бола ўқувчилар ўзаро алоқа ва муносабатларни ўрнатадилар?

Иккинчи синф ўқувчисининг онаси Мария Кибяковани таъкидлашича: бунинг учун танаффус пайтлари, умумий байрамлар, тўгараклар бор бўлиб, унда ўғил ва қиз болалар жуда яхши мулоқот қилишлари мумкин бўлади. Алоҳида ажратиб таълим бериш эса, ортиқча стрессларни бартараф этади.

“Бу ахир улар бир-бирларидан ҳижолат бўлмаслик учун қилинган-ку. Қизлар ўғил болаларни ноқулай вазиятда кўрмасликлари учун, масалан, кўпайтириш жадвалини билмайдиган вазиятга шоҳид бўлмаслиги учун. Қачонки улар битта дарсларда улғайиб, бир-бирига рўбарў келишганда, улар ўзаро ҳурматда бўлишади – ўғил болалар ўзларини худди рицарлар, ҳимоячилар ва авторитетдай, ақлли ўғил болалардай тутишади. Қизларни соч кокилидан тортиб, шўхлик қилишга эса, танаффус пайтида вақтлари етарли бўлади”, – дейди 2-“А” синф ўқувчиси Дарья Кибякованинг онаси Мария Кибякова.

Иккинчи синф ўқувчиси Арсений Василев шундай дейди: унинг ўқишида яхши натижалар бўлган. Рус ва математика каби мураккаб фанларни осонлик билан ўзлаштиришни бошлаган. Арсенийнинг деярли барча синфдош ўртоқлари яхши баҳога ўқишади.

«Қизларсиз бу яхши, деб ўйлайман, чунки мактабга борганингда улар сенга тегажоқлик қилишмайди», дейди 2-«Б» синф ўқувчиси Арсений Васильев.

Алоҳида таълимнинг самарали эканлигига мактаб психологи Яна Дорофееванинг ҳам ишончи комил. Ахир, ўғил ва қизлар бошқача фикрлайди-ку. Дарслар уларнинг биоритмларини ҳисобга олган ҳолда ишлаб чиқилган.

«Ўғил болалар тезкор ақл юритишни, диққатли бўлишни ва улар учун асосийси – вазифанинг моҳиятини англаб олиш бўлиб, ақл-идрокни ишлатадиган вазифаларни яхши кўришади. Қизлар эса, вазифаларни соддасидан бошлаб, мураккабига қараб, аста-секин суръат билан ечишни яхши кўрадилар. Улар алгоритмларни яхши кўрадилар, қоидаларни ёдлайдилар ва бу улар учун янада қизиқарли бўлади», – дея тушунтирди психолог Яна Дорофеева.

Мактаб директори Елена Вербицкас: ота-оналарда танлов бор. Болани одатий аралаш синфга юбориши мумкин. Гендер синфларда махсус муҳит мавжуд.

“Ўғил ва қиз болаларнинг меҳнатига назар солиш жуда қизиқарли. Бу, ҳақиқатан таассурот уйғотади. Уларнинг эркин мулоҳазалари, мустақил равишда ўз нуқтаи назарини ифода этишлари, масхара бўлишдан чўчимасликлари, бошқаларни тинглай олиш, баҳсларга, диалогларга кириша олиш хусусиятлари… Булар жуда ажойиб!” – дейди Елена Вербицкас, Бийск шаҳридаги 20-ўрта мактаб директори.

Аксарият ўғил болалар, қиз бола синфдошларсиз ҳам улар учун ҳаммаси яхши эканлигини таъкидлайдилар.

Мана бу эса иккинчи томоннинг фикри.

«Улар билан қанақадир қизиқарлироқ. Қанақадир, биз улар билан дўстлашиб ўйнаймиз. Бизга улар етишмайдигандай”, – деб тан олади 2-«А» синф ўқувчиси Дарья Витухина.

Тажриба нафақат Бийскда амалга оширилиб қолмай, балки мамлакатнинг 64 минтақасида шу каби гендер синфлари мавжуд.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг