Ҳиндистон ва Хитой чегарасидаги жангда 3 та аскар ҳалок бўлди

0
2216
манба: AFP

Ҳиндистон ва Хитой ўртасида Ҳимолайдаги баҳсли ҳудудда бўлиб ўтган жангда 3 нафар ҳинд аскари ўлдирилди, дея хабар берди Ҳиндистон армияси 16 июнь куни.

Ҳозирда бу ҳудудда келишмовчиликлар авж олмоқда ва ҳар икки тарафнинг минглаб жангчилари бир ойдан кўпроқ муддатдан бери шу ерда бўлиб турибди.

Ҳиндистон армияси баёнотида айтилишича,душанба куни тунда Ладаҳ ҳудудидаги Галван водийсида “аёвсиз жанг” бўлиб ўтган ва икки томондан ҳам аскарлар қурбон бўлган. Аммо, Хитой бу ҳолат ҳақида ҳали маълумот берганича йўқ.

“Қурбон бўлганларнинг иккитаси оддий аскар ва биттаси офицер эди. Айни пайтда икки тарафнинг армия бошлиқлари вазиятни юмшатиш учун шу ерда музокаралар олиб бормоқда”, дейилади баёнотда.

Хитой ва Ҳиндистон ўртасида 1975 йилдан бери қонли тўқнашув бўлмаётганди. Ушбу жанг ўшандан кейин содир бўлган илк қарама-қаршилик бўлди.

Тибет яқинидаги Ладаҳ ҳудудида Ҳиндистон ва Хитойнинг минглаб артилерия ва қуролли юк машиналари билан таъминланган ҳарбийлари бир ойдан бери тўқнаш келмоқда. Икки тарафнинг армия бошлиқлари ва дипломатлари бир неча бор ушрашув ўтказганларига қарамай бу можаро бартараф этилмади.

Ҳиндистон расмийларининг айтишича, май ойининг бошида хитойлик аскарлар Ладаҳ ҳудудидаги чегаранинг учта жойини бузиб ўтишган. Улар Ҳиндистон ҳарбийларининг бу ерни тарк этиш ҳақидаги оғзаки огоҳлантиришларига қарамасдан ушбу ҳудудда чодирлар ва назорат пунктлари қуришган. Шундан кейин икки томон ўртасида тошбўронлар ва қўлма-қўл муштлашувлар келиб чиққан ҳамда бу ҳолат телевидения ва бошқа медиа воситаларида намойиш қилинган.

манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг