Ҳукумат ва Толибон ўртасидаги музокаралар бошланганига қарамай Афғонистонда ҳарбий тўқнашувлар давом этмоқда

0
1944
Фото: Reuters

12 сентябрь шанба куни Қатар пойтахти Доҳада Афғонистон ҳукумати ва Толибон мамлакатда тинчлик ўрнатиш бўйича узоқ вақтлардан бери кутилаётган музокараларни бошлашганди.

Фото: Reuters
Фото: Reuters
Фото: Reuters

Аммо, шундан бир неча соат ўтгач бу икки қарши тараф кучлари Афғонистонда тўқнашишди.

“Афғонлараро музокаралар бошланганидан кейин биз Толибондан ўзининг ҳужумлари сонини камайтиришини кутгандик. Лекин, афсуски, улар кўп сонли ҳужумларни амалга оширишда давом этмоқдалар” дейди Афғонистон Мудофаа вазирлиги матбуот котиби Фавад Аман.

Аманнинг айтишича, тинчлик музокараларининг бошланиши эълон қилинган 11 сентябрь куни Толибон мамлакат бўйлаб ҳукуматга қарши 18 та ҳарбий ҳаракатларни амалга оширди. Бу эса ҳукумат ҳарбийларининг ҳалок бўлиши ва жиддий жароҳатланишига олиб келди.

“Бизда Толибонннинг 12 сентябрь шанба куни уюштирган ҳужумлари ҳақида аниқ маълумотлар мавжуд эмас. Лекин, шу нарсани аниқ айтишим мумкинки, ҳужумлар камайишнинг ўрнига кўпайди” деди Аман.

Толибон шанба куни кечқурун Капсиа ва Қундуз провинцияларида уюштирган ҳужумларини тан олган. Толибоннинг матбуот котиби Забиҳуллоҳ Мужоҳиднинг ўзи берган баёнотда айтишича, толиблар Қундуздаги муҳим аҳамиятга эга бўлган автомагистралда ҳарбий операцияни амалга оширмоқчи бўлган ҳукумат кучларига ҳужум қилган. Мужоҳиднинг қўшимча қилишича, шанба куни кечқурун ҳаво ва артиллерия кучлари Баглан ва Жузжон провинцияларида ҳам ҳарбий ҳаракатларни амалга оширган.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг