Ҳокимларимизнинг Бериядан фарқи нимада?

0
2519
Фото:armflot.ru

Ҳокимлар вос-восга учрашганми ё айрим ёшларга қўшилиб «лирика» ютиб олганми? Биттаси, иккитаси, уч, тўрт, ўн… Хулоса йўқ. Ҳатто кимдир ёзиб олиши мумкин, деган шубҳаям йўқ…

Бу нимани кўрсатади? Бу эски поезднинг эски рельсда кетаётганини англатади. Сталин даврида Берия доҳийнинг энг яқин одами бўлган. Алоҳида ҳурматга лойиқ бўлган. Чунки, у ўйлаб ўтирмаган, сўкиб ҳам оғзини оғритмаган-шартта отиб ташлаган. Одамлар шундан қўрққан. Ўлиб тирилиб ишлаган. Яхшиям бундайларнинг қўлида тўппонча йўқ…

Бу аҳлоқий мерос ҳокимият қонида ҳамон айланиб юрганини кўрсатади. Қонни тозалаш, бунақанги бепошна тилларни тақалаш ўйлайманки, бугун ҳар қачонгиданда муҳим, биринчи даражали юмушга айланди.

Афсуски, ХХI асрда, афсуски, янгиланаётган Ўзбекистонда бу борадаям ислоҳот ўтказиш муҳимлиги тобора ойдинлашмоқда…

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг