Сўнгги ўнйилликда Бангладеш ва Ҳиндистонда содир бўлган энг кучли циклон деб ҳисобланаётган «Амфан» циклони сабаб 82 киши вафот этди.
Расмийларнинг маълум қилишича, ушбу офатдан олдин амалга оширилган эвакуация ишлари кўплаб одамларнинг ҳаётини сақлаб қолди, аммо қурбон бўлганларнинг умумий сони ва қанча моддий зарар кўрилгани ҳақида тўлиқ маълумотни узилиб қолган алоқа тиклангач билиш мумкин бўлади.
Циклон туфайли Ҳиндистоннинг Бенгалия штатида соатига 185 тезликда кучли шамол эсди. Штатда дарахтлар қулаши ва электр симларининг узилишидан кейин ток уриши натижасида 72 киши вафот этди. Бу ҳақда Вазир Мамата Банарже пайшанба куни хабар берган.
Ҳиндистонга қўшни Бангладешда дастлабки ҳисоб китобларга кўра,қурбонларнинг умумий сони 10 кишини ташкил қилмоқда.
“Мен ҳаётимда бундай сиклонни кўрмаганман.Бу худди дунёнинг тугашига ўхҳарди.Қудратли Аллоҳ бизни асради” дейди Бангладешнинг Саткҳира туманида яшовчи Азгар Али. Ушбу ҳудуднинг бош полиция офицери Муҳаммад Абдуззамон бўрон туфайли уйларнинг томи вайрон бўлгани,электр тармоғи узилгани ва кўплаб қишлоқларни сув босгани ҳақида хабар берган.
Бангладеш ва Ҳиндистон ҳукумати Амфан сиклонидан аввал 3 миллиондан ортиқ одамни эвакуация қилишга муваффақ бўлишган. Лекин, эвакуация ишлари фақатгина циклон йўналишидаги ҳудудларда амалга оширилган. Шунинг учун, бу ҳудудлар яқинида жойлашган қишлоқлар аҳолиси ҳимоясиз қолган.
Ғарбий Бенгалия штатидаги 14 миллион киши истиқомат қиладиган Калкутта шаҳри электр токисиз қолган. Бу шаҳардаги аэропорт сув остида қолди. Штат расмийлардан бири Прадип Кумар Далуининг айтишича, бўрондан кейинги сув тошқинларидан олтита қишлоқ зарар кўрган.Бу қишлоқларда 100 мингдан зиёд инсон яшарди.