Ҳиндистон Россиянинг Sputnik V вакцинасидан йилига 100 миллион дозада ишлаб чиқаришни режалаштирмоқда

0
1864
Фото: AFP

Россия инвестиция жамғармасининг жума куни берган хабарларига кўра,  Ҳиндистоннинг дори ишлаб чиқарадиган Hetero компанияси Россиянинг коронавирусга қарши Sputnik V вакцинасини 100 миллион дозадан кўпроқ миқдорда ишлаб чиқаради. Россия инвестиция жамғармаси Sputnik V нинг яратувчиларидан бири ҳисобланади.

«Ҳиндистоннинг етакчи фармацевтика компанияларидан бири бўлган Hetero Ҳиндистонда йилига 100 миллион дозадан кўпроқ миқдорда Sputnik V вакцинасидан ишлаб чиқаришга келишиб олди.

Ушбу вакцина коронавируснинг янги турига қарши қарши рўйхатдан ўтказилган дунёдаги илк вакцина ҳисобланади» дейилади Россия инвестиция жамғармаси берган баёнотда.

Маълум бўлишича, Ҳиндистонда Sputnik V ни ишлаб чиқариш 2021 йил бошида бошлаш режалаштирилмоқда.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг