Ҳиндистон ҳарбийлари тиббиёт ходимларига ажойиб тарзда миннатдорчилик билдирдилар

0
1972
Фото: REUTERS/Amit Dave

Якшанба куни Ҳиндистон ҳаво кучларининг самолётлари ўндан ортиқ шаҳарлардан учиб ўтди. Бу қуролли кучлар томонидан тиббиёт соҳаси вакиллари ва коронавирусга қарши курашаётган бошқа ходимларга миннатдорчилик билдириш бўйича миллий ҳаракатнинг бир қисми эди.

Жанубий Бенгалуру шаҳрида вертолёт Виктория касалхонаси устидан гуллар сочди. Бир тарафдан ҳарбий оркестр мусиқа чалди. Шифокорлар ва бошқа тиббиёт ходимлари уларни олқишлашди.

Мумбайдаги машҳур Marine Drive кўчаси узра ҳарбий самолётлар учиб ўтди. Бу ерда яшовчи одамлар бу манзарани томоша қилиш учун балконларидан ташқарига қарашди.

Аммо, ушбу хурсандчилик узоққа чўзилмади. Чунки, Кашмир вилоятида шанба куни бўлиб ўтган қуролли тўқнашув пайтида тўрт нафар ҳинд армияси ходими, жумладан икки офицер ва битта полиция ходими ҳалок бўлгани ҳақидаги хабарлар одамлардаги юқори кайфиятни сўндирди.

Маълумот учун, ҳозиргача Ҳиндистонда 40 000 га яқин одамга коронавирус ташхиси қўйилди ва уларнинг 1300 дан ортиғи вафот этди.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг