Ҳимолайдаги музликнинг қулаши оқибатида 100 дан ортиқ одам ҳалок бўлди (видео)

0
1626
Фото: DW

7 февраль тонгида Ҳимолайнинг Ҳиндистондаги қисмида музлик синиб, сув тоғонига урилди. Ҳозирда 150 та атрофидаги одамларнинг ҳалок бўлгани тахмин қилинмоқда. Тўғон бузилиши сабаб юзага келган сув тошқинлари ушбу ҳудудда яшовчи аҳолини эвакуация қилишни тақозо этди.

«Жабрланганларнинг асл рақами ҳали тасдиқланмади. Аммо, 100 тадан 150 тагача одам ўлгани тахмин қилинмоқда” деди воқеа содир бўлган Уттараханд штатининг бош котиби Ом Пракаш.

«Бу жуда тез содир бўлди. Кимнидир огоҳлантириш учун етарли вақт йўқ эди. Мен бу кўчки бизни ҳам босиб қолади, деб ўйлагандим» деди Раини қишлоғининг юқори қисмида яшовчи Санжай Сингх Рана.

Ижтимоий тармоқларда пайдо бўлган видеоларда кичик сув омборларидаги сув кўтарилиб, қурилиш ускуналарини ювиб кетаётганини кўриш мумкин.

Ҳимолойдаги Уттараханд штатида тошқинлар ва қор кўчкилари тез-тез бўлиб туради. Бу ерда 2013 йил июнь ойида рекорд миқдордаги ёғингарчилик юз берган ва шу сабаб даҳшатли тошқинлар юз берганди. Мазкур сув тошқинлари 6000 га яқин одамнинг ҳаётига зомин бўлган.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг