Ҳар қайси халқ ўз ҳукмдорларига лойиқдир

0
1028
Очиқ манбалардан олинган сурат

Ҳукмдорлар эса, худди шу халқнинг элитаси саналади. Биз социализм даврида яшаган пайтимизда, айнан манашу сиёсий элита ҳокимиятни узурпация қилиб олди ва ўзини ҳузур-ҳаловатини ўйлаб яшаб келди. Агар социализм зўр келиб, яшовчан бўлганида эди, у капитализм билан рақобатда бугун мағлуб бўлмас эди.

Хўш, ҳозир мамлакатимизда капитализм қурилганми? Албатта йўқ.

Чунки капитализмнинг асосини рақобатбардош товар ишлаб чиқариш ва мулк дахлсизлиги, тенг ҳуқуқлилиги ташкил этади. Бизда эса мансаб, – бу бошқарув, мулкка эгалик қилиш ва бизнес юритиш воситаси ҳисобланади.

Мулкни мансабига қараб, давлат амалдори бошқаради. Табиийки, мансабига кўра, у имтиёз-афзалликларга эга бўлади.

Сиёсий элита бундай вазиятни ўзгартиришни истайдими? Табиийки, йўқ.

Демократик тамойилларни тадбиқ этиш учун французлар ўз ҳуқуқлари учун 4 та инқилобни амалга оширишларига тўғри келган эди. Агар халқ ўз ҳуқуқлари учун курашда ўз жонидан воз кечишгача тайёр бўлишни ўрганмаса, сиёсий элита ўз имтиёзларидан ҳеч қачон воз кечмайди. Ҳар бир миллатга ўз ҳуқуқларини ҳимоя қилиш учун охирги томчи бўлиб нима асос, сабаб бўлишини ҳеч ким билмайди.

Халқимизни бугунги тафаккурида феодализм яшайди, шунинг учун улар сиёсий элитанинг қонунларга нисбатан писандсизлигини ҳудди ўз хожасини ёки феодалнинг табиий ҳуқуқи сифатида қабул қилади. Уларнинг ўрнига келган ҳар қандай киши худди шундай бўлаверади.

Амалдорга халқ қанча имконият берса, шунчалик даражада сурбетлик қилаверади. Халқ онгидаги кескин ўзгариш, фақат инқирозлар пайтида содир бўлиши мумкин.

Ботиржан Ачилов

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг