Қозоғистон ўзининг “Жибек жолы” номли юк кемаси ижарасини бекор қилиши мумкин

0
518

Агар ижарачи қонунни бузганлиги аниқланса, Қозоғистон ўзининг “Жибек жолы” юк кемаси билан тузилган шартномани бекор қилади. Бу ҳақида 5 июл куни Мамлакат саноат ва инфратузилмани ривожлантириш вазири Қайирбек Ускенбоев ўз баёнотида маълум қилди.

Кема учун уни ижарага олган томон жавобгар ҳисобланади. Бу ҳақида ҳукумат мажлисида вазир журналистларга маълумот берди.

«Кемани ижарага олаётганда, албатта, чекловлар мавжуд бўлади. Мисол учун, буни қилиш мумкин ёки мумкин бўлмаганига ўхшаб. Агар кемани ижарага олувчи қайсидир ноқонуний турдаги фаолият билан шуғулланса, бу шартноманинг бузилиши ҳисобланади. Шартнома Қозоғистонда амал қиладиган ҳуқуқий меъёрлар ҳамда халқаро ҳуқуқ меъёрларига асосланиб тузилади. Шундай экан, бундай ноқонуний вазиятлар юзага келса шартнома бекор қилинади» деди вазир ўз нутқда.

Ускенбоев, шунингдек, Туркия, биринчи навбатда, ҳозирги вазиятга ҳуқуқий баҳо бериши кераклигини, чунки ҳозир бу масала билан шуғулланаётганига алоҳида таъкидлади.

Қозоғистон келишувни бекор қилиш ёки бекор қилмаслик тўғрисида Анқара содир бўлган воқеага ҳуқуқий баҳо бергандан кейингина қарор қабул қилади.

Бундан ташқари, Ускенбоев “Жибек жолы” кемасининг санкциялар остида бўлмаган Россия компаниясига ижарага берилганидан жамоатчилик аллақачон хабардор эканлигини қўшимча қилди. Қозоғистон прокуратураси ҳозир нима бўлганини текширмоқда.

Аввалроқ, Туркия Россия байроғи остидаги юк ташувчи кемада ғалла олиб келинаётгани ҳақида хабар қилинганди.

Эслатиб ўтамиз, Украина Туркия ҳукуматига Россия байроғи остида тўрт тонна Украина донини олиб кетаётгани айтилаётган юк кемасини ҳибсга олиш илтимоси билан мурожаат қилган эди. Киев аллақачон Туркияни уни сотиб олишда айблаб, “Россия томонидан буғдой ўғирлангани” ҳақида спекуляция қилишга уринган. Кремлнинг қайд этишича, Россия бундай иш қилмаяпти. Туркия ТИВ раҳбари аниқлик киритишича, Анқара Россия буғдойини Москвадан сотиб олган ва Киевнинг айбловлари асоссиз дея маълумот бермоқда.

Россия президенти Владимир Путин Украина ғалласини экспорт қилишнинг энг осон йўли Беларус орқали эканини, бироқ бунинг учун Минскдан санкцияларни олиб ташлаш зарурлигини таъкидламоқда.

Манба: Ren.tv

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг