Қозоғистон лимонли санкциялардан лимонад тайёрлаши мумкин

0
969
Фото: ulysmedia.kz

Қозоғистон президенти Қосим-Жомарт Тўқаев республиканинг Коллектив Хавфсизлик Шартномаси Ташкилоти (ОДКБ) ва Евроосиё Иқтисодий Иттифоқи (ЕООИ) таркибидан чиқиш режалари ҳақидаги миш-мишларга жавоб берди. Қозоғистон президентини нима учун бундай жавоб берганлигини эса қозоғистонлик таниқли сиёсатшунос Досим Сатпаев ижтимоий тармоқдаги саҳифасида қуйидагича таҳлил қилиб берди.

Қозоғистоннинг ЕОИИ ва КХШТ каби захарли ташкилотларга аъзолиги билан боғлиқ репутацион хавф-хатарлар мавжудлигига қарамай, вазиятни мураккаблиги шундаки, агар Қозоғистонг ушбу минтақавий бирлашмалардан чиқишга уринадиган бўлса, бунга Россия томонидан душманона қадам сифатида қабул қилинади. Айнан манашу вазият Оқўрдани қўрқитади.

Шунинг учун “Россия-24” телеканалига берган интервьюсидаги Қозоғистон президентининг республика КХШТ ва ЕОИИдан чиқмоқчи эмаслиги ҳақидаги баёнотларининг асли мана қаердан келиб чиқаяпти.

Биринчи президент (Н.Назарбаев) мамлакатни сичқон тузоғига қараб ҳайдаб борди. Иккинчиси эса ундан қандай чиқишни билмай ўтирибди.

Улар қила олиши мумкин бўлган энг катта иш фақат қозоғистонлик музокарачиларнинг сифатли такрибини кучайтириш бўлиб, улар у ерда туриб мамлакатнинг миллий манфаатларини янада қаттиқроқ ҳимоя қилишлари ва Россияга қарши ўрнатилган лимонли санкциялардан лимонад тайёрлашга ҳаракат қилишлари мумкин.

Ва айнан шу ерда Қозоғистон раҳбарияти учун асосий муаммо кўмиб қўйилган бўлиб, Қозоғистон раҳбарияти бир тарафдан Москвани жиғига тегиб кетмаслик, бошқа тарафдан иккиламчи санкцияларга дучор бўлмаслик учун томчилар орасида елиб-югуришига тўғри келади. Бу ишлар қанча давом этиши эса номаълум.

Тўқаев билан интервьюда Сцилла ва Харибда эсга олиб ўтилди. Яъни, улар орқали ўтиш кераклиги тилга олинди. Аммо агар ўша юнон афсонасини эсга оладиган бўлсак, унга кўра Одиссей барибир кема экипажининг бир қисмини йўқотган ва уни Сцилла ютиб юборган эди.

Дарвоқе, Қозоғистон президенти иштирок этган ХХV Санкт-Петербург халқаро иқтисодий форуми “Янги дунё – янги имкониятлар” шиори остида бўлиб ўтди.

Кўринишидан, гап путинча «янги дунё» йўли ҳақида кетмоқда. Бу ерда Сцилла ва Харбид жиддий ва узоқ вақтга келишган.

Ва бу ерда ўша россиялик мухолифатчи Илья Яшинни фикрига қўшилиш мумкин. У яқинда шундай баёнот берганди, яъни Россия Украинада уруш бошлар экан, Брежневнинг совет доктринасини амалга ошримоқда ёки бир вақтлар СССРга социалистик блок таркибига кирган Марказий-Шарқий Европа давлатларининг ички ишларига аралашишга имкон берувчи чекланган суверенитет Доктринасига (бугунги Россия) амал қилмоқда, деб айтди. Эндиликда бу доктрина Россияга илгари Совет Иттифоқи таркибига кирган постсовет давлатларининг ички ишларига аралашиш имконини беради.

Худди шу Грузияда, кейинчалик эса Украинада бўлди ва бу ердаги уруш бир томондан Россиянинг ҳарбий жиҳатдан заифлигини кўрсатиб қўйган бўлса, лекин бошқа томондан, унинг ташвиқотини ва ташқи сиёсатини янада тажовузкор қилди. Айнан, шу Қозоғистон раҳбариятида таранглик юзага келишига олиб келмоқда.

Қозоғистонда эса бу ерда бир нечта муқобиллар бор. Биринчидан, туркий давлатлар ўртасида яқинроқ иқтисодий ва ҳарбий-сиёсий ҳамкорликни йўлга қўйиш (жумладан, Транскаспий халқаро транспорт йўли орқали) орқали минтақада геосиёсий мувозанатни сақлаш зарур.

Иккинчидан, худди Европа Иттифоқи доирасидаги Германия ва Франция каби Қозоғистон ва Ўзбекистон ҳам минтақавий ҳамкорликнинг двигатели сифатида Марказий Осиё мамлакатлари билан яқинроқ иқтисодий ҳамкорлик қилиши мумкин.

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг