«Қиш келмоқда»: Эрон Европани ядровий келишув эвазига арзонроқ газ ваъдаси билан васвасага солмоқда

0
779
Фото: AFP via Getty

Теҳрон жаҳон кучлари билан Эрон ўртасидаги ядровий келишуви тикланса ва санкциялар бекор қилинса, Эрон газини уларга экспорт қилиш эҳтимоли борлигини маълум қилди.

Шунингдек, Эрон томонидан қўллаб-қувватланадиган Меҳр ахборот агентлиги «Қиш келяпти» сарлавҳаси остида Россия энергиясидан фойдалана олмайдиган, яқинлашаётган қишдан қийналажак Европани масхара қилган.

Бундан ташқари, агентлик хабарида Европа давлатларини совуқ ҳаво ҳарорати, иссиқлик гази таъминотининг танқислиги ва ундан келиб чиқадиган сиёсий танглик хавотирга солиши ёритилган.

<p>A Russian construction worker speaks on a mobile phone during a ceremony marking the opening of the Nord Stream pipeline in 2010</p>

Теҳроннинг таклифи бутун Европа бўйлаб қиш келишидан қўрқув кучайиб бораётган бир пайтда пайдо бўлди. Москва Украинага бостириб киришдан кейин киритилган санкциялар учун ўч олиш учун бутун қитъа пойтахтларига босим ўтказиш учун газ таъминоти назоратидан фойдаланмоқда.

Маълумот учун, Эрон табиий газ захиралари бўйича дунёда Россиядан кейин иккинчи ўринда туради.

 

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг