Мавлави Абдулҳамид – Эрондаги озчилик суннийлар етакчиси. У тобора очиқчасига намойишчиларнинг ҳимоячисига айланиб бормоқда.
75 ёшли эронлик уламо ёш йигит ва қизлар бошчилигидаги норозилик ҳаракатининг мамлакатдаги ислом теократиясининг кишанларини ташламоқчи бўлган норозилик ҳаракати тарафдори бўлиб чиқди.
Абдулҳамид Исмоил-Зай, кўпинча ўз тарафдорлари томонидан эҳтиром билан фахрий Мавлавий деб атаб келишадиган, Эроннинг бош мусулмон руҳонийларидан, шунингдек, мамлакатдаги этник балужи аҳолисининг руҳоний ва сиёсий раҳбари саналади. Мамлакат жануби-шарқидаги Балужи вилоятида намойишчиларга қарши режимнинг тинимсиз зўравонликлари туфайли, режимга қарши унинг оммавий баёнотлари борган сайин кескинлашиб бормоқда.
Жума куни, режимга тегишли жангарилар томонидан Балужи вилоятининг бир қанча марказий шаҳарларда 18 нафар қуролсиз намойишчилар отиб ўлдирганидан бир ҳафта ўтиб, Мавлавий Абдулҳамиднинг таъкидлашича, режим ходимлари қурбонларнинг оилалари сукут сақлаш эвазига пора таклиф қилишган. Оилалар бу таклифни рад этишган ва бунинг ўрнига улар адолат қарор топишини исташган, деди Мавлавий Абдулҳамид.
«Бизга пул керак эмас», деди у жума намози хутбасида. “Буни амалга оширган одамлар ким эди ва нима сабабдан бундай қилишди? Бунинг учун айбдор бўлган шахслар жавобгарликка тортилиши керак. Бу шаҳидлар оилаларининг талаби эди”, деди Мавлавий ўз хутбасида.
Абдулҳамид жаноблари анчадан бери қаттиққўл режимнинг баданига кирган зирапчага айланган. Аммо Заҳидан вилояти марказидаги Маккий масжиди минбарида сўзлаган руҳоний, жума куни ўзининг энг таъсирли нутқларидан бирини ирода билан ифода айлаган.
У маърузасида исломий режим остида эркинликлар йўқлигини қоралади. У депутатларни 22 ёшли Маҳса Амини ўлими сабаб норозилик намойишларига нисбатан кескинликлари учун танқид қилди. У ички ва ташқи сиёсатни ўзгартиришга, минглаб сиёсий маҳбусларни озод қилишга чақирди.
“Исломий республикада бизлар учун эркинлик йўқ. “Қани озодлик? Қани матбуот эркинлиги? Фикр эркинлиги қаерда? Ҳамма нарса цензура қилинган. Ҳамма нарса чекланган,» деди Мавлавий Абдулҳамид
“Эрон халқининг аксарияти норозилик билдирмоқда. Эрон халқининг аксариятида эътирозлар бор, улар норози. Мен режим етакчиларини халқни тинглашга чақираман”, дея Мавлавий минбардан туриб нутқ сўзлади.
Унинг хутбасидан сўнг намозхонлар Заҳидан кўчаларига чиқиб, олий раҳбар Али Хоманаий ва режимнинг преториан қўриқчиси саналган “Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси”га қарши баралла -«Хаменеийга ўлим! «Корпусга ўлим!» – деб бақир-чақир қилдилар.
Норозилик намойишлари жума намозидан кейин Балужининг бошқа шаҳарларида, жумладан асосий порт шаҳри Чабаҳорда ҳам бошланиб кетди. Эроншаҳрдаги намойишчилар хавфсизлик кучларининг ўқ узишини тўхтатиш учун тош отиб, ўт қўйгани кузатилди. Сўнгги пайтларда режим жангарилари қатлиомлар уюштирган Раск, Хаш ва Сараван каби кичикроқ шаҳарларда норозилик намойишлари бошланди.
Жума куни Халқаро Амнистия (Amnesty International) ташкилоти режимни мамлакат жануби-шарқидаги ўта шафқатсиз ҳужумларда айблаб баёнот берди. “Мазлум балужий озчилигидан чиққан намойишчилар хавфсизлик кучлари томонидан намойишларни шафқатсизларча бостиришнинг ўз бошларидан ўтказмоқда”, – дейилади баёнотда.
Балужлар алоҳида этник гуруҳ бўлиб, Покистон, Эрон ва Афғонистон ўртасидаги чўлларда истиқомат қилади. Эронлик балужлар исломнинг шиа мазҳабига мансуб форслар ва озарийлар ҳукмронлик қиладиган мамлакатда, этник мақомлари ва диний эътиқодлари туфайли ўнлаб йиллар давомида дискриминацияга дучор бўлиб келган.
Сўнгги кунларда жаноб Абдулҳамид Эрон хавфсизлик кучлари Форс шаҳарларида намойишчиларга қарши туриш учун нега оломонга кўздан ёш оқизувчи газ ва қушларга ўқ отиб, этник балужи ва курдларга келганда эса, уларга қарши жангавор қурол ишлатаётгани ҳақида савол билан мурожаат қилди. Саккиз ҳафталик намойишларда ҳалок бўлган 330 кишининг чорак қисмидан кўпроғи мамлакат жануби-шарқидан бўлган, уларнинг деярли 100 нафари 30 сентябрь куни ҳозирда “Қора жума” деб аталадиган Захидан шаҳрида содир этилган қирғинда ўлдирилган.
Халқаро Амнистия (Amnesty International) ташкилоти Балужистондаги норозилик намойишларида ҳалок бўлган камида 100 киши, жумладан, 16 бола исмларини қайд этганини айтди. 4 ноябрдаги намойишлар чоғида ҳалок бўлганларнинг баъзилари ҳеч қандай сиёсий ҳаракатларга алоқаси бўлмаган кузатувчилар бўлгани айтилади.
Жаноб Абдулҳамид бир неча йиллардан буён режим сиёсатини очиқ танқид қилиб келади ва режим унга нисбатан турли сафарларга чиқишини чеклаб қўйган. Уни харизматик сиёсатчи деб аташади.
У Теҳроннинг Эрондаги сунний озчиликка нисбатан муносабатини танқид қилган, лекин бир пайтни ўзида режим кучларига қарши курашаётган қуролли сепаратист партизан гуруҳларини ҳам танқид қилиб келади. Режимга қарши саккиз ҳафталик норозилик намойишлари давомида у режимнинг руҳоний ва сиёсий раҳбариятининг элита сафларида камдан-кам учрайдиган ва очиқ жамоатчилик тарафдори сифатида намоён бўлди.
Жаноб Абдулҳамид яқинда мамлакат келажаги бўйича референдум ўтказишга чақирганидан сўнг, қаттиқўллик режими тарафдорларини ғазаблантирди ва тартибсизликларни қўзғатганликда айбланди. Балужистонлик сиёсий инсайдерлардан бирини маълум қилишича, жаноб Абдулҳамид ўзининг сўнгги нутқида ҳар қачонгидан ҳам кўра чуқурроқ гапирган, лекин у ўз танқидини диний масаллар билан ифодалашга эҳтиёт бўлган.
«У, режим уни зўравонликни қўзғатганликда айблашини истамайди», дейди инсайдерлардан бири.
Жаноб Хоманаий жума намозида имомликка ўтадиганларни барчасини ўзи тайинлайди ва айниқса, Зоҳидон каби вилоятлар марказларидаги лавозимларга алоҳида эътибор қаратади. У етарли даражада содиқ бўлмаган уламолардан воз кечиб келади. Аммо айни сиёсий беқарорлик даврида Эрондаги сунний озчиликнинг амалдаги раҳбарини жазолаш оқибати, навбатдаги омма эҳтиросларини кучайтириши мумкин.
Жаноб Абдулҳамид ўз нутқида жаноб Хоманаийни тўғридан-тўғри танқид қилмасада, аммо бир пайтни ўзида, у намойишчиларга ўлим жазоси берилишини талаб қилувчи ҳужжатга имзо чеккан 227 депутатни аҳмоқликда айблади.
“Парламент – бу миллатнинг уйи. Вакиллар халқни ифодалайди. Сиз одамларни тинглашингиз керак. Сизлар халқни ҳимоя қилиб, уни жанговор ўқлар билан отилиб кетмаслигини олдини олишингиз керак”, деди Мавлавий Абдулҳамид.