Ғазода Исроил зарбасидан кейин яна бир баланд бино қулаб тушди. Вафот этганлар ҳам бор

0
573
Фото:(tass)

Ғазо шаҳрида Исроилнинг ракета зарбасидан кейин 16 қаватли бино қулаб тушди. Яна 3 та фаластинлик вафот этди.

Бурж аш-Шурук деб номланган бинога ҳужум оқибатида камида 3 нафар фаластинлик ҳалок бўлган. Вайрон бўлган бинода бир қатор телеканаллар ва ахборот нашрлари, компаниялар, дўкон ва апартаментлар жойлашган бўлган. Бино дастлаб бир нечта ракета теккандан кейин қисман вайрон бўлган. Унинг бир сексияси бешикаст қолган. Аммо у ҳам 15 дақиқадан кейин амалга оширилган иккинчи бомбардимондан кейин қулаб тушган.

Фаластин ОАВнинг хабар беришича, Исроил маҳаллий аҳолини бинога ҳужум қилинишидан огоҳлантирган. Шу сабабли бинодаги ва яқин атрофдаги одамларни тезкорлик билан эвакуация қилишга муваффақ бўлинган.

Таъкидлаш жоиз, бу Исроил зарбасидан кейин 24 соат ичида Ғазода қулаб тушган учинчи бино бўлди. 11 май куни Исроил авиацияси ҳаво зарбасидан кейин 13 қаватли Бурж-Ҳанади ва 8 қаватли Бурж ал-Жавҳара бинолари қулаб тушган. Бурж ал-Жавҳарада Ғазо секторининг оммавий ахборот воситалари ва «Ал-Мамлака» телеканали офиси ҳамда квартиралар жойлашган бўлган. Бинолардаги барча одамлар Исроил огоҳлантиришидан кейин тезкорлик билан эвакуация қилинган.

Maнбa: 

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг