Ғарб томонидан рад этилган Россия IT сектори мудофаа позициясини эгалламоқда

0
193
Фото: Maксим Шеметов/Reuters

Россия IТ мутахассисларига янги имтиёзларни таклиф қилар экан, ақл соҳибларининг мамлакатдан чиқиб кетишини тўхтатишга ҳаракат қилмоқда, бироқ баъзилар бу соҳанинг барбод бўлишидан хавотирда.

Москвалик 24 ёшли веб-дизайнер Анастасиянинг сўзларига кўра, сўнгги тўққиз ой Россия IT сектори учун нотинч бўлди.

Украинада уруш бошланганидан сўнг, унинг студияси лойиҳа бюджетлари ва муддатларини кескинлаштиришга мажбур бўлди.

Бироқ, бугунги кунга қадар энг катта ўзгариш – бу келажакка нисбатан ишончсизлик ҳисси ҳисобланмоқда.

«Ҳеч ким эртага нима бўлишини билмайди», деди у.

Ўттиз йиллик сокин ривожланиш давридан сўнг, IT сектори тўсатдан мудофаа ҳолатига келиб қолди.

Санкциялар ва трансмиллий корпорацияларнинг оммавий равишда чиқиб кетиши саноатнинг хорижий капитал ва технологияларга киришини чеклаб қўйди.

Можаро бошланганидан бери эса ўн минглаб россиялик IT мутахассислари мамлакатни тарк этишди.

Президент Владимир Путин Россия IT -соҳаси халқаро санкциялар оқибатларини бартараф этишга уринишда “улкан” қийинчиликларга дуч келишини тан олди.

Шу билан бирга, айрим соҳа вакиллари инқироз Россия технология компанияларига ички бозорни қайтариб олиш ва Ғарбга технологик қарамлигини камайтириш имкониятини бериши мумкинлигини таъкидлашмоқда.

Технологиялар ҳукмрон бўлган замонавий дунёда Россия IT саноатининг узоқ муддатли иқтисодий ва ҳарбий жиҳатдан янги воқеликка мослаша олиш қобилияти, Москва дунёнинг қолган қисми билан тенглаша олишини аниқлаш учун калит бўлиши мумкин.

Февраль ойида Украинада уруш бошланганидан сўнг, сектор деярли бир кечада Ғарбдан узоқлашди.

Қўшма Штатлар ва бошқа 37 давлат экспорт назоратини жорий қилар экан, бу эса Россиянинг яримўтказгичлар, микроэлектроника, телекоммуникация ускуналари, сенсорлар, лазерлар ва самолёт компонентлари каби стратегик технологияларга эга бўлишиучун йўлларини чеклаб қўйди.

АҚШ президенти Жо Байден маъмурияти ҳам Россиянинг ўндан ортиқ технология компанияси ва муассасаларини қора рўйхатга киритган.

Ҳатто IT  соҳасига тўғридан-тўғри йўналтирилмаган чоралар ҳам саноатга таъсир қилди.

Молиявий санкциялар IT  компанияларига хорижга пул тўловларини жўнатиш ёки қабул қилишни қийинлаштириб қўйди. Логистик санкциялар хорижий технология етказиб берувчиларга Россияга ускуналарни етказиб беришни мураккаблаштирди ва уни нархини оширди.

An employee of Kaspersky Lab works on computers at the company's headquarters in Moscow on July 1, 2017
Фото: Павел Головкин/AP

Ушбу қийинчиликларнинг барчаси репутацион путур етказиш таҳдиди билан биргаликда, Ғарб технология гигантларининг Россиядан оммавий чиқиб кетишига сабаб бўлди.

Сўнгги ойларда Россияни тарк этган баъзи компаниялар орасида Microsoft, IBM, Oracle, Intel, SAP, Cisco Systems, Adobe ва Nokia каби компаниялар бор.

Al Jazeera -дан ўз шахсини сир тутишни сўраб, фақат исмини айтишга розилик билдирган Анастасия, урушдан олдин унинг дизайн студияси Ғарб фирмалари учун лойиҳаларда “жуда катта пул” ишлаб келаётганини айтди.

Уларнинг тўсатдан чиқиб кетиши студияни янги даромад манбаларини излашга мажбур қилди. Россия компаниялари эса ҳудди Ғарб гигантлари каби пул тўлашга тайёр эмас.

Шу билан бирга, Анастасиянинг сўзларига кўра, россиялик мутахассислар аста-секин санкциялар остидаги ҳаётга мослашмоқда.

Унинг тушунтиришича, кўплаб компаниялар ҳали ҳам VPN орқали Ғарб дастурий таъминоти билан боғланишлари ва бунинг учун хорижий банклар томонидан чиқарилган карталар орқали тўлашлари мумкин.

Бошқа ҳолларда, Ғарб тизимларини маҳаллий компанияларники билан алмаштириш мумкин бўлмоқда.

«Аввалига ҳамма чиқиб кетишни бошлади ва биз ҳеч нарса қила олмадик, лекин биз аввалгидек ишлаш ва яшашни давом эттириш йўлларини топаяпмиз», деди Анастасия.

Ақл соҳибларининг чиқиб кетиши

Ғарб санкцияларини енгиб ўтиш, Россия IT саноати олдида турган ягона муаммо эмас.

Россия электрон тижорат ассоциациясининг ҳисоб-китобларига кўра, урушнинг дастлабки бир неча ҳафтасида 50 000 дан 70 000 гача IT мутахассислари мамлакатни тарк этган.

2022 йилнинг биринчи ярмида 40 000 га яқин IT  ходимлари хорижга кетганини хабар қилган “Russoft software developer’s” Ассоциацияси томонидан пастроқ кўрсаткич таклиф қилинган.

Ушбу миграция тўлқини потенциал ақл соҳибларининг чиқиб кетиши таҳдиди бўйича ташвиш уйғотди.

Рақамли ривожланиш вазирлигининг маълумотларига кўра, урушдан олдин ҳам шундоқ ҳам Россиянинг IT соҳасида ўз эҳтиёжларини тўлиқ қондириш учун 500 мингдан 1 миллионгача мутахассис етишмаётган эди.

Кремль янги имтиёзлар, жумладан, ҳарбий хизматни кечиктириш, даромад солиғидан озод қилиш, субсидияланган ипотека ставкалари ва қўшимча грант маблағларини таклиф қилиш орқали IT ходимларининг чиқиб кетишини тўхтатишга ҳаракат қилди.

“Руссофт” раҳбари Валентин Макаров Al-Jazira-га бу чоралар маълум бир хотиржамлик ва барқарорликни тиклашга ёрдам берганини айтди.

У билан боғланган компанияларнинг аксарияти кўп ходимларини йўқотмаган.

Муаммо «албатта ёмон, лекин ачинарли холатда эмас», деди у.

Макаровнинг сўзларига кўра, ишини ташлаган IT мутахассисларнинг аксарияти Россия компанияларида масофадан туриб ишлашда давом этган.

Аммо Анастасия мавжуд вазиятга кўпроқ пессимистик баҳо беради. У кўплаб ҳамкасблари ва собиқ синфдошлари уруш бошланганидан кейин мамлакатни тарк этганини айтди.

“Мен тез-тез ҳазиллашиб тураман, ҳозир Туркияда ва Москвадагидан кўра руслар орасида машҳур бўлган мигрантлар орасида кўпроқ дўстларим бор, деб”, – дейди у.

Анастасиянинг фикрича миграциянинг энг асосий сабаби бу ноаниқлик билан боғлиқ экан.

Россия IT ҳамжамияти, узоқ вақт давомида кенг жамоатчиликка қараганда кўпроқ қаршилик кўрсатиб келган бўлса-да, барибир уруш биринчи сабаб бўлиб, сиёсат бу соҳаннинг кундалик ҳаётига бевосита таъсир кўрсатди.

“Мен Россияни тарк этган дўстларимдан энди Россияда ўзларини хавфсиз ҳис қилмаётганини доимо эшитаман”, деди у. «Ҳозирги асабий муҳит ишлаш учун қулай эмас.»

Ҳукумат томонидан берилаётган янги имтиёзлар Россиянинг узоқ муддатли йўналиши бўйича фундаментал ташвишларни бартараф этиши учун етарли эмас, деди у.

Анастасия, ушбу мутахассисларнинг йўқотилиши узоқ муддатда жиддий салбий оқибатларга олиб келиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирди.

“Биз миграция оқибатларини ҳозирча ҳис қилмаяпмиз, аммо сифатли мутахассислар етишмаслиги кейинроқ сезила бошлайди, деб ўйлайман”, деди у. «Истъедодли мутахассисларнинг чиқиб кетиши, келажакда ажойиб ғоялар ва камроқ амбицияли лойиҳалар бўлишини англатади.»

«Янги технологик тартиб»

Хўш, Россия IT сектори бу қийинчиликларни енгиб, инновацияларни давом эттириш йўлларини топа оладими?

Баъзи саноат вакилларининг жавоби аниқ ижобий.

Ўтган ҳафта Москвада Россиянинг энг таниқли IT ишлаб чиқарувчилари иштирокида бўлиб ўтган матбуот анжуманида, мунозара иштирокчилари Ғарб технология гигантларининг чиқиб кетиши, Россия фирмаларини ўз технологик ечимларини ишлаб чиқишга ундаётганини айтишди.

Улар, шунингдек, Россия компаниялари нафақат ички бозорни қайтариб олиш, балки Лотин Америкаси, Жануби-Шарқий Осиё ва Яқин Шарққа бозорига жиддий тарзда кириб бориш салоҳиятига эга эканлигини таъкидладилар.

«Ҳукумат ва  IT компаниялар, биз чиқиб кетган Ғарб компанияларининг дастурий таъминотини алмаштирамизми ёки уларни қўллаш билан чекланамизми ёки бизнинг мақсадимиз пайдо бўлаётган янги технологик парадигмада етакчи бўлишми ёки йўқлигини ҳал қилишимиз керак», деди муҳокамани олиб борган Макаров.

“Россия ахборот хавфсизлиги ва технологик суверенитетни бошқа мамлакатларга экспорт қилишда етакчи бўла олишини исботлади”, деди у. «… Биз киберхавфсизлик платформаларидан жаҳон бозорида бошқа Россия технологик иловаларини яратиш ва илгари суриш учун фойдаланишимиз мумкин.»

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг