Ғарб ОАВси ва Украинанинг ҳақиқат учун кураши

0
446
Фото: Marko Djurica/Reuters

Ёхуд Украина урушида ким ғалаба қозониши, ким кўп гапираётганига боғлиқ.

Россия ОАВси улар урушда ғалаба қозонишини гапираётган бўлса, АҚШ эса Украина Россияга ён бермаётганини ва Ғарб уни қўллаб-қувватлаётгани сабабли кутилмаган ғалабаларга эришаётгани ҳақида гапирмоқда.

Умуман олганда, Россиянинг уруш ҳақида бераётган маълумотлари тугул, фактларига ҳам ишониш қийин, Ғарб ОАВга эркин терговга рухсат бергани учун ҳам улар тарқатаётган материал нисбатан ишончлироқ. Аммо, Хитой ҳарбий стратеги Сун Цу айтганидек: «Барча урушлар ёлғонга асосланган».

Ҳукуматлар, хоҳ автократиялар, хоҳ демократиялар, тактик ёки стратегик сабабларга кўра урушлар ҳақида ёлғон гапиришлари ажабланарли эмас. Айтганча, унинг фанда ажойиб номи бор – стратагея, яъни ўз томонини тинчлантириб, душманни қўрқувга солиш учун ёлғон хабар тарқатиш.

Европа давлатларининг асосий мақсади, бу уруш Украинага қанчага тушишидан қатъий назар, Россияни мағлуб этиш ва Хитойни уни қўллаб-қувватлашини олдини олиш. АҚШ украиналикларнинг «ғалабага»эришиш мумкинми ёки йўқлигидан кўра, рус иқтисодиёти, армиясини чарчатиш учун ҳам жанг қилишни давом этади.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг